Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Қашқадарё вилоятида 739 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди

Қашқадарё вилоятида 739 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди

“Ўзенергоинспекция” Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Кўкдала туманида “Э. Х.” фермер хўжалиги шартнома тузмасдан электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 739,7 млн сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:24 17.05.2025. Ўқилди: 589 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!