Бугун 5 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Қашқадарё ўтови Эверест чўққиси йўлига ўрнатилиши мумкин

A A A
Қашқадарё ўтови Эверест чўққиси йўлига ўрнатилиши мумкин

Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси мутахассиси Асрор Аллаяров Катмандуда Непал давлат санъат, туризм ва фуқаролик авиацияси вазирлиги таркибидаги туризм бошқармаси масъуллари билан музокаралар ўтказмоқда. Бу ҳақда у «Nasafnews»га хабар қилди.

Музокараларда Катманду ҳамда Қарши шаҳарлари ўртасида туризм соҳасида узоқ йиллик ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди. Жумладан, икки шаҳарга келувчи хорижлик сайёҳлар сонини ошириш, расмий wеб-сайтлар орқали маълумотлар алмашиш, халқаро фестивалларда иштирок этиш, сертификатланган ўқув курслари ташкил қилиш, ходимлар малакасини ошириш, икки шаҳар университетларида маърузалар ташкил этиш бўйича меморандум имзолаб, яқин 5 йилликдаги режаларни белгилаб олишга қарор қилинди.

-Қашқадарё вилоятининг туристик салоҳияти бўйича кўплаб маълумотларга эга бўлдик,-дейди Туризм бошқармаси бўлим бошлиғи Бимал Кадел. -Мени айниқса, бу ҳудудда бир вақтнинг ўзида тўрт фаслни кўриш мумкинлиги қизиқтириб қўйди. Умид қиламанки, Қарши ва Катманду шаҳарлари ўртасида кенг қамровли туристик лойиҳаларни ишлаб чиқамиз.

Шунингдек, мамлакатдаги дунёнинг энг баланд нуқтаси ҳисобланмиш Эверест чўққисига олиб борувчи йўлда Ўзбекистон байроғи туширилган, «Ўзбекистон» сўзи ёзилган Қашқадарёнинг анъанавий ўтовларидан бири ўрнатилиши бўйича ҳам келишиб олинди.

Бундан кўзланган мақсад дунёнинг турли гўшаларидан келаётган сайёҳларга юртимиз маданий мерос намуналарини хорижда ҳам тарғиб этиш ва таништиришдир.

 

Киритилди: 08:00 27.12.2019. Ўқилди: 1975 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!