Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Қашқадарё божхоначилари 7,6 миллион сўмлик 1300 литр дизель ёқилғисини тўхтатиб қолди

Қашқадарё божхоначилари 7,6 миллион сўмлик 1300 литр дизель ёқилғисини тўхтатиб қолди

Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда вилоят божхона қўмитаси ахборот хизмати «Дарё»га хабар берди.

«Косон-Қарши» йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Баратов Одил (барча исм шарифлар ўзгартирилган) бошқарувидаги Nexia русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда автомашина салонида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган қиймати 4,1 миллион сўмлик турли ҳажмдаги елим идишларда жойланган 720 литр дизель ёқилғиси борлиги аниқланган.

Яна бир ҳолатда, Қарши шаҳридаги Арабхона маҳалласида жойлашган ёқилғи қуйиш шохобчасида тўхтаб турган фуқаро Суюнов Пардага тегишли Nexia русумли автомашина ҳам шубҳа остига олиниб, ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина салонида ҳужжатлари бўлмаган қиймати 3,5 миллион сўмлик турли ҳажмдаги елим идишларда жойланган 580 литр дизель ёқилғиси ҳамда ушбу ёқилғини қуйишда фойдаланиладиган бир дона электронасос борлиги аниқланди.

Якунда ашёвий далил сифатида олинган 1 300 литр дизель ёқилғиси Нишон туманидаги «Учқун» хусусий корхонасига вақтинча сақловга топширилган.

Киритилди: 17:53 19.08.2018. Ўқилди: 1003 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!