Бугун 28 июль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Қарзи учун 4 та “MAN” юк автомашинаси аукционда сотилди

Қарзи учун 4 та “MAN” юк автомашинаси аукционда сотилди

Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилоят бошқармаси иш юритувидаги иқтисодий ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг қарздор жамиятдан ундирувчи “Turonбанк” АT банки фойдасига жами 1.467.786.200 сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни гаров мулки бўлган қарздорнинг ўзига тегишли булган 2019 йилда ишлаб чиқарилган гаровдаги 4 дона “MAN” русумли транспортга қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан қарздорга суд қарори ижросини таъминлаш юзасидан ихтиёрий муддат берилган.

Лекин қарздор ихтиёрий муддат давомида банк олдидаги қарзини бартараф этмагани сабабли, қарздор корхонага тегишли мазкур автотранспорт воситаси рўйхатга олиниб, хатланди ва электрон онлайн-аукцион савдолари орқали жами 3.200.000.000 сўмга сотилди ҳамда савдодан тушган пуллар қарздорликни қоплаш учун йўналтирилди.
Киритилди: 21:48 17.06.2026. Ўқилди: 878 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!