Бугун 16 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Қарздорлик туфайли машиналар аукционда сотилиши мумкин

Қарздорлик туфайли машиналар аукционда сотилиши мумкин

Биронта бизнесни ривожлантириш ёки бошқа эҳтиёжлар учун банк хизматларидан фойдаланиб,кредитлар олиш ҳозирда одатий холга айланган. Лекин фойдаланган пул маблағларини муддатида қайтариш масаласи турли муаммолар сабаб ҳар доим ҳам бирдек ҳал бўлмайди.

Аммо қарз олди-берди шартномасининг ўз мажбуриятлари бўлгани каби, қарздорлик вақтида тўланмаса мажбурий тартибда ундирилиши қонунда кўрсатилган.

Бюронинг Олмалиқ шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг қарздор К.Раҳмоновадан даъвогар “KAPITALBANK” АТБ фойдасига учун 82.320.283 сўм кредит қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан қарздорга тегишли, гаров мулки бўлган,“DAMAS” русумли автотранспорт воситаси рўйхатга олиниб хатланди ва вақтинча сақлаш учун жарима майдонига топширилди.

Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг қарздор Д.Бўриевадан «Капитал банк» АТБ фойдасига 150.122.368 сўм кредит қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан қарздорга тегишли, гаров мулки бўлган, “NEXIА" 3” русумли автотранспорт воситаси рўйхатга олиниб хатланди ва вақтинча сақлаш учун жарима майдонига топширилди.

Ҳозирда мазкур рўйхатга олиниб, хатланган автотранспорт воситаларини аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Киритилди: Бугун 15:35. Ўқилди: 476 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!