Бюронинг Сайхунобод тумани бўлими томонидан давлат фойдасига, хусусан солиқ органлари фойдасига ундирувларнинг ўз вақтида ижро этилиши алоҳида назоратга олинган.
Жорий йилнинг ўтган даврида бўлим томонидан жами 16,7 млрд. сўмлик солиқ ундирувлари ижроси амалда таъминланди.
Мисол учун,Сирдарё вилояти солиқ бошқармасининг қарздор фермер хўжалигидан жами 46 млн. 482 минг сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги 5 та ижро ҳужжати бўйича Мажбурий ижро бюросининг Сайхунобод туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Белгиланган муддатда қарздорлик ихтиёрий равишда тўланмаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздорга тегишли “Volkswagen” русумли электромобиль хатланган.
Бугунги кунда мазкур автомашинани баҳолаб, аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда.