АҚШ Сенати давлат харажатларини қисқартириш ва давлат қарзи чегарасини оширишга қаратилган қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳужжатни тадбиркор Илон Маск "ақлбовар қилмас ва вайрон қилувчи" деб атади.
Унинг сўзларига кўра, қонун давлат қарзи лимитини 5 триллион долларга оширади — бу тарихдаги энг йирик ошириш ҳисобланади. Маск буни Америка учун "қарз қуллиги йўли" деб атади.
Маскнинг баёнотида таъкидланишича, янги қонун миллионлаб иш ўринларини йўқотишга олиб келади ва мамлакат иқтисодиётига жиддий стратегик зарар етказади. Шунингдек, у бу ташаббус "ўтмишда қолган соҳаларга имтиёз бериб, келажак соҳаларига зарар келтираётганини" таъкидлади.
Маск, шунингдек, қонун Республикачилар партияси учун сиёсий хавф туғдиришини айтди: "Сўровномалар бу қонунни қўллаб-қувватлаш — партия учун сиёсий худкушлик эканини кўрсатяпти", — деб ёзди у X ижтимоий тармоғида.
Эслатиб ўтамиз, ушбу қонун лойиҳасини аввалроқ АҚШ Ваколатчилар палатаси тасдиқлаган. Энди фақат Дональд Трампнинг имзоси қолди. Шу масала туфайли Илoн Маск аввал Трамп билан очиқ тортишган, аммо кейинроқ бундан афсусланганини айтган.