Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Қаршида янги қурилаётган бинода юк кўтарувчи конструкцияларнинг қулаши оқибатида бир киши вафот этди

Қаршида янги қурилаётган бинода юк кўтарувчи конструкцияларнинг қулаши оқибатида бир киши вафот этди

Жорий йилнинг 23 июнь куни соат 21:30да Қарши шаҳри, И.Каримов кўчаси “Насаф Травел” меҳмонхонаси биносининг чап томонидан қўшимча қурилаётган 5 қаватли бинонинг юк кўтарувчи темир-бетон конструкциялари қулаб тушгани ҳақида бирламчи маълумотни тақдим этди.

Хабарда айтилишича, юк кўтарувчи темир-бетон конструкциялари қулаб тушиши оқибатида, 1 нафар ишчи-ходим воқеа жойида вафот этган. 

Мазкур вазият юзасидан, ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Мудофаа, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий Гвардия ва Прокуратура органларининг ҳудудий  бошқармалари шунингдек, Фавқулодда вазиятларда уларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат қуйи тизимининг куч ва воситалари етиб боришган.
Айни вақтда, ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Киритилди: 09:00 24.06.2020. Ўқилди: 2292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!