Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қаршида хотинини рашк қилган эр уни арра билан ўлдирди

Қаршида хотинини рашк қилган эр уни арра билан ўлдирди

Қашқадарё вилояти Қарши туманида хотинини рашк қилган эркак унга моторли арра (бензопила) билан жароҳат етказиб, аёлнинг ўлимига сабаб бўлган.

Бош прокуратура матбуот котибининг маълум қилишича, ҳодиса 2023 йил 25 январ куни соат 11:30 ларда Қарши туманида содир бўлган.

Қарши тумани, Тараққиёт маҳалласида яшовчи 40 ёшли шахс яшаш уйида турмуш ўртоғи 36 ёшли аёл билан рашк сабабли ўзаро жанжаллашган.

Жанжал давомида эркак моторли арра билан аёлнинг орқа елка ва бўйин аралаш соҳасига бир неча марта уриб, оғир тан жароҳати етказган. Оқибатда аёл шифохонада вафот этган.

Қайд этилишича, 2023 йил 25 январ куни Қарши туман прокуратураси томонидан эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. У Жиноят-процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Киритилди: 22:41 27.01.2023. Ўқилди: 4603 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!