Бугун 27 сентябрь, 2022 йил, сешанба

O'ZB

Қаршида ўзини ёқиб юборган эркак иши бўйича қўшимча маълумот берилди (ФОТО)

Қаршида ўзини ёқиб юборган эркак иши бўйича қўшимча маълумот берилди (ФОТО)

Ижтимоий тармоқларда “Қарши шаҳридаги цехдан чиқаётган бадбуй ҳиддан норозилигини билдирган фуқаро ўзини ёқиб юборди” сарлавҳаси остида чиққан видео мурожаат юзасидан Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси маълумот берди.

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги “Qarshi Leather” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасида экология ходимлари томонидан мунтазам равишда фаолиятини тасдиқланган дастур асосида табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид қонун ва норматив ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини ижросини таъминлаш юзасидан ўрнатилган тартибда тегишли рухсатномалар асосида ўрганиш ишлари олиб борилган.

Жумладан, ўрганишлар натижасида 2021 йилнинг март ойида Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори асосида Қарши шаҳридаги “Qarshi Leather” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасига киритилган даъво аризаси бўйича ўтказилган ўрганишлар натижасида атроф табиий муҳитнни ифлослантирганлик ҳолати аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11-октябрдаги 820 сонли “Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 284,0 млн сўм миқдорида мажбурий компенсация тўловлари ундириш бўйича қарор қабул қилинган.

Берилган экологик экспертиза хулосаси талабларининг бажарилиши, ифлослантирувчи моддаларни меъёр даражасидан юқори чиққанлиги ва ўрнатилган талабларига риоя этилмаганлиги бўйича аниқланган камчиликлар ва атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик учун кейинги ўрганишларда 346,0 млн сўм миқдорида маъмурий компенсация тўлови ҳам ҳисобланган.

Ўрганишлар якунида амалдаги қонунларга тўла риоя этиш бўйича бир неча бор мажбурий кўрсатмалар берилган. 2021 йил ноябр ойида вилоят Экология бошқармаси томонидан Иқтисодий судга мазкур хорижий корхонанинг фаолиятидаги камчиликларни бартараф этгунга қадар вақтинча тўхтатиш масаласида ариза киритилган.

Қарши шаҳридаги “Qarshi Leather” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси раҳбарининг 2022 йил март ойидаги вилоят экология бошқармасига юборган хатида корхона Хитой давлат инвесторлари томонидан 2022 йил 1 март кунидан номаълум муддатга тўхтатилганлиги, корхонанинг сувларини канализация қувурига қўйиш бўйича бирор бир тўсиқ ва таъқиқлар бўлса улар томонидан киритилган инвестиция маблағларини олиб чиқиб кетиш ҳамда корхона фаолиятини бутунлай тўхтатилиши маълум қилиниб, корхонанинг иш фаолиятини қайта тиклаш учун Қарши шаҳар канализация қувурининг ғарбий нуқтасига чиқинди оқова сувларини қуйишни маълум қилган.

Шунингдек 2021 йил октябр ойида мазкур МЧЖ шаклидаги хорижий корхонадан аҳоли яшаш масканларига яқин бўлган жуда катта майдонга ноқонуний ташланган чиқинди оқова сувларини тозалаш учун вилоят ҳокимлиги, вилоят ИИБ, вилоят Экология бошқармасидан ишчи гуруҳ тузилиб, чиқинди сувлари ташланган зовурлар катта маблағ ҳисобига тўлиқ тозаланиб, ушбу зовур тупроқ билан кўмиб ташланган. Ҳозирда мазкур жойлар ободонлаштирилиб, ҳаттоки футбол майдончалари ташкил этилган.

Қаршида ўзини ёқиб юборган эркак иши бўйича қўшимча маълумот берилди (ФОТО)

Қаршида ўзини ёқиб юборган эркак иши бўйича қўшимча маълумот берилди (ФОТО)

Юқоридаги хабар бўйича вилоят экология бошқармаси масъуллари томонидан ўрнатилган тартибда, тадбиркорлик субъектини ўрганиш бўйича ваколатли органлардан тегишли рухсатномалар олиб, ўз ваколати доирасида тезкор ўрганишлар ўтказилади. Ўрганиш якунлари бўйича қўшимча ахборот берилади.

Киритилди: 23:09 16.08.2022. Ўқилди: 6761 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!