Бугун 12 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Қаршида ўқитувчига нисбатан қўзғатилган жиноят иши асоссиз деб топилди

Қаршида ўқитувчига нисбатан қўзғатилган жиноят иши асоссиз деб топилди

Қарши давлат университети ўқитувчисига нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши судда асоссиз деб топилиб, у оқланди.

Судда иш материаллари ўрганилганда, айблов асосан бир неча бор тезкор тадбирларда иштирок этган “холислар” ва ариза берган шахс кўрсатмаларига таянгани аниқланган.

Шунингдек, ариза берган шахс ўқитувчини ўзи қидириб топиб, бир неча бор мурожаат қилгани маълум бўлган.

Суд қонун талабларига зид тарзда тўпланган материаллар асосида шахсни айбдор деб топиб бўлмаслигини таъкидлаб, ўқитувчини оқлаш ҳақида қарор чиқарди.

Киритилди: Бугун 19:44. Ўқилди: 584 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!