Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.У. ва турмуш ўртоғи С.К. қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келиб, “Боғобод” МФЙдаги хонадонида умумий баҳоси 210,6 млн сўмлик сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 94 турдаги жами 3 920 дона дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.