Эртага 7 май санасидан Қарши шаҳрида йўналишсиз таксиларга рухсат берилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таксилар 3 кишидан ошмаган йўловчи билан, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ҳаракатланиши белгиланган. «Damas» автомашинаси ва автобусларга рухсат берилмайди.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилоятида коронавирус инфекцияси юқтирган беморларнинг барчаси тузалган.