Бугун 3 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Қарши тумани ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси катта тезкор ходими пора билан ушланди

A A A
Қарши тумани ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси катта тезкор ходими пора билан ушланди

Қашқадарё вилояти Қарши тумани ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси катта тезкор ходими хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзининг иш юритувида бўлган терговга қадар текширув материали юзасидан якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш эвазига, тамагирлик йўли билан ундан 1500 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилади ва аввалроқ ушбу пул маблағи ҳисобидан 400 АҚШ доллари олади. У талаб қилинган пулдан яна 400 АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Киритилди: 19:23 23.05.2024. Ўқилди: 1871 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!