"Ўзенергоинспекция" Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят Департаменти ва газ таъминоти корхонаси билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Қарши шаҳрида жойлашган "М." МЧЖга қарашли нотурар бинода газ ҳисоблагичисиз тўғридан тўғри тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 310,2 млн сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.