Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Қарши прокурори вафот этди

A A A
Қарши прокурори вафот этди

Қамоққа олинганларни сақлаш ва жазони ижро этиш жойларида қонунларга риоя этиши устидан назорат бўйича Қарши прокурори Абдуллаев Деҳқонбой Убайдуллаевич вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоаси Қамоққа олинганларни сақлаш ва жазони ижро этиш жойларида қонунларга риоя этиши устидан назорат бўйича Қарши прокурори Абдуллаев Деҳқонбой Убайдуллаевичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади", дейилади маълумотда.

Киритилди: 11:13 07.09.2020. Ўқилди: 7724 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар