Бугун 19 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Қарши давлат техника университетига ректор тайинланди

Қарши давлат техника университетига ректор тайинланди

Қарши давлат техника университети ректори этиб Шерзод Неъматов тайинланди.

19-май куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов ва Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов Қарши давлат техника университетида бўлиб, ҳукумат қарорига мувофиқ ректор лавозимига тайинланган Шерзод Қаландарович Неъматовни университет жамоасига таништирди.

Тадбирда вилоят Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси, вилоятда мавжуд барча олий таълим муассасалари ректори ва проректорлари ҳамда Қарши давлат техника университети жамоаси иштирок этди.

Ш. Неъматов бунга қадар Шаҳрисабз давлат педагогика институти ректори лавозимида ишлаган.

Киритилди: 13:28 19.05.2025. Ўқилди: 976 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!