Абу Исҳоқ айтади: «Амр ибн Шураҳбил тўшагига ётаётиб, «Қанийди онам мени туғмаганда эди», деди. Аёли унга: «Эй Абу Майсара, Аллоҳ сизга яхшилик қилмадими? Сизни Исломга ҳидоят қилмадими?
Сизга шунча неъматларни бермадими?» деди. Абу Майсара: «Ҳа, тўғри, лекин (мени қўрқитиб турган нарса шуки) Аллоҳ таоло дўзахга тушишимизнинг эҳтимоли борлигини айтиб, ундан чиқишимиз мумкинлигини баён қилмаган-да», деди».
Manba: islom.uz