Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Қани адолат, Президентим": Мирзиёевга қилинган мурожаатга расмий муносабат билдирилди (ВИДЕО)

"Қани адолат, Президентим": Мирзиёевга қилинган мурожаатга расмий муносабат билдирилди (ВИДЕО)

"Youtube" ижтимоий тармоғида "Қани адолат, Президентим? Ҳаммасини Президентга айтаман" номли мурожаат тарқалганди.


Қашқадарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси "Давергеодезкадастр" қўмитасига Қарши тумани, Қоратепа МФЙда яшовчи фуқаро С.Исматовнинг мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида, Қарши тумани, Қоратепа МФЙда яшовчи фуқаро С.Исматов тадбиркорлик қилиш учун сўраётган ер майдони Қарши тумани, Қоратепа МФЙ ҳудудида жойлашган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шахарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли қарорига мувофиқ, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга oшириш учун фақат “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали берилиши белгиланган.

Юқоридагиларга кўра, фуқаро С.Исматовга “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасида электрон онлайн-аукционда электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон аризани юбориш ва закалат киритиш орқали иштирок этиши мумкин.

Киритилди: 13:39 19.05.2020. Ўқилди: 10062 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!