Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қандай қилиб ногиронлик пенсиясини қайта ҳисоблатиш мумкин?

Қандай қилиб ногиронлик пенсиясини қайта ҳисоблатиш мумкин?

✍️ Фуқаро I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, унинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсияси ҳар 2 йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб берилади.

❔ Ҳуқуқ пайдо бўлган шахс қандай ҳужжатларни тақдим қилиши керак?

Пенсияни қайта ҳисоблашга асослар вужудга келганда шахс паспорт билан Пенсия жамғармасига мурожаат қилиши мумкин.

💻 Бунда, шахснинг меҳнат стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимларида мавжуд бўлса, пенсионердан ҳеч қандай маълумот талаб қилинмайди.

Маълум сабабларга кўра, маълумотлар ахборот тизимларида мавжуд бўлмаса, бу ҳақда пенсионерга маълум қилинади ва пенсионер сўралган маълумотларни тақдим қилиши керак бўлади.

Киритилди: 12:49 07.07.2024. Ўқилди: 854 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!