Бугун 25 февраль, 2020 йил, сешанба

O'ZB

Қамоқхонада «бунт» кўтарган йигит 16 йилга қамалди

Қамоқхонада «бунт» кўтарган йигит 16 йилга қамалди

Ўзбекистонда мавжуд қамоқхонани “қора зона” қилиниши ва унинг ичида масжид қурилишини талаб қилиб “бунт” кўтарган маҳкум йигит 16 йилга қамалди.

2020 йил 10 январь куни Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судида судья А.Ташевнинг раислигида О.Амоновга оид жиноят иши кўриб чиқилди.

“Jahon.uz”га маълум бўлишича, 1988 йил 31 июлда Қашқадарё вилоятининг Косон туманида туғилган Амонов Олимжон Ғуломович Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (ЖК) 104-моддаси 1-қисми, 166-моддаси 2-қисмининг “а” банди, 276-моддасининг 1-қисми, 165-моддаси 1-қисми билан , 97-моддаси 2-қисмининг “в” банди билан судланган.

У ўзига белгиланган жазо муддатини Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги 2-сонли Жазони ижро этиш колонияси (ЖИЭК)да ўтаб келаётиб, колония ҳудудига олиб кириш ва фойдаланиш тақиқланган уяли телефон аппарати ва сим картасини тергов даврида аниқлаш имконияти бўлмаган яширин йўллар билан олиб киришга эришиб, улардан ноқонуний равишда фойдаланиб келган.

Муассаса раҳбарияти томонидан ўтказилган режадаги тинтувда эса 1 (бир) дона “NOKIA” русумли,1 (бир) дона “SAМSUNG J3”, 1 (бир) дона “MAXVI C-20” ва 1 (бир) дона “INOI-100” русумли телефон аппаратлари, 1 (бир) дона SAМSUNG J2 ва 1 (бир)  дона “IPHONE-4S” русумли телефон аппаратлари, чиқиндилар солиш учун мўлжалланган қути ичидан 1 дона “FLY-180” русумли телефон аппарати жами бўлиб 8 (саккиз) дона уяли алоқа телефон аппаратлари расмийлаштирилиб, олиб қўйилган (Қамоқхонага шунча телефон қаердан киргани эса номаълум).

Бундан норози бўлган Амонов Олимжон Ғуломович, Абдуғаффоров Исломжон Абдусамад ўғли билан биргаликда жазони ижро этиш муассасасининг бир меъёрда фаолият юритиши ва уни издан чиқариш мақсадида жиноий тил бириктириб, маҳкумларга очлик эълон қилишни буюрган ва улардан қўрққан маҳкумлар очлик эълон қилган.

О. Амонов ва унинг шериклари колонияни “чёрная зона” деб эълон қилишларини, жазони ижро этиш колониясига кириб келаётган ҳар қандай маҳсулотлар, жазони ижро этиш муассасаси ходимлари орқали эмас, балки уларни қўлларидан ўтишини айтиб, маҳкумлар ўртасида муассаса ходимларига нисбатан ишончсизлик уйғотиб, “муассаса ичида масжид қўриб берилиши, диний мазмундаги китобларни кўпайтириш, учрашув соатларини узайтириш, олинган телефон аппаратларини қайтариб бериш ва овқатланиш идишларини ўзлари билан олиб юришлари” ҳақидаги қонунга зид бўлган талабларни қўйишган.

Воқеа жойига келган Қарши махсус прокурори Ф.Омонов, вилоят ИИБ ўринбосари З.Равшановга маҳкумлар тезкор қидирув бўлими ходими Шаропов Суннатни, тарбия бўлим бошлиғи Мардонов Соҳибларни хизмат вазифасидан зудлик билан бўшатишни, интизомий бўлинмада турган Ҳакимов Ҳакимни интизомий бўлинмадан чиқариб юборишни, диний китобларни беришни, олиб қуйилган телефонларни қайтариб беришни ва бошқа бир қанча ноқонуний талабларни қуйишган.

Тартиббузарликка асосий сабабчи деб топилган О. Амоновга нисбатан суд ҳукми билан 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

О.Амановга нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазо муддати 2019 йил 27 февраль кунидан бошлаб ҳисобланиши белгиланди.

Manba: 7news.uz

Киритилди: 06:45 20.01.2020. Ўқилди: 4424 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!