Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Қамоқдан чиққан ёшлар учун янги лойиҳа йўлга қўйилади

Қамоқдан чиққан ёшлар учун янги лойиҳа йўлга қўйилади

Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан мулоқотда жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаб бўлган ёшларнинг ижтимоий ҳаётга тез мослашишини таъминлаш муҳим эканлигини таъкидлади.

Бунинг учун “Иккинчи имконият” лойиҳаси бошланади.

Бундай ёшлар 8–12 ойлик интенсив курсларда дастурлаш, веб-дизайн, компьютер муҳандислиги, бошқа касблар ва хорижий тилларга ўқитилиб, даромадли ишга эга бўлади.

Мазкур тизим 1-июндан Навоий, Қашқадарё ва Тошкент вилоятида, келаси йилдан эса барча ҳудудларда жорий қилинади.

Давлатимиз раҳбари сўзини якунлагач, ёшлар билан мулоқот бошланди.

Айни пайтда тадбирда мутасаддиларнинг ҳисоботлари, ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланмоқда.

Киритилди: Бугун 14:54. Ўқилди: 408 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!