Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор М.А.дан ундирувчи Г.М.нинг фойдасига бир нафар фарзанди вояга етгунга қадар иш ҳақи ва бошқа топган даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Бироқ, ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан алимент маблағлари ўз вақтида тўланмагани сабаб қарздорлик йиғилиб, 66,1 млн. сўмни ташкил этган.
Юзага келган ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Олтинкўл туман бўлими томонидан туман судига тақдимнома киритилган ва унинг асосида 10.02.2025 йилда қарздор М.А.га нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Шу билан бирга, ундирувчи Г.М. фойдасига 66,1 млн. сўм ундирилиши белгиланган.
Қўлланилган жазодан тегишли хулоса чиқарган қарздор ота, маъмурий қамоқдан сўнг ўтказилган тарғибот ва тушунтириш ишларидан сўнг алимент бўйича вужудга келган 66,1 млн. сўм қарздорликни тўлиқ тўлаб, ижро ҳужжати талабини амалга оширди.