Бугун 14 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Қамчиқда милтиқ кўтарган эркак дўконга кириб, сотувчи аёлни жароҳатлади

Қамчиқда милтиқ кўтарган эркак дўконга кириб, сотувчи аёлни жароҳатлади

Ижтимоий тармоқларда Оҳангаронда бўлгани айтилган милтиқ кўтарган эркак дўконга кириб, сотувчи аёлни жароҳатлагани акс этган видео тарқалди. Видеода эркак қўлида милтиқ билан дўконга кириб, бақир-чақир қилгани ва бошқа бир харидор эркакни қурол билан ургани кўринган. Харидор чиқиб кетгач, растадан ўтиб, сотувчи аёл бошига милтиқ билан жароҳат етказган.

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасининг хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ов қуроли мусодара қилинган.

Аниқланишича, 22-октябрь куни, туманнинг “Кўксарой” МФЙ ҳудудида яшовчи 33 ёшли Р.Қ (эркак), шаръий никоҳида бўлган 35 ёшли Н.Ш (аёл)нинг ёнига, ўзига тегишли ов қуроли, (2021 йилдан, Овчилик жамиятига аъзо) билан келиб, ўрталаридаги низо сабабли аёлга таҳдид қилган ва уриб тан жароҳати етказган. Мазкур ҳолат юзасидан, ҳудудий ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчи фуқаро терговга жалб қилинган.

Унга 2021-йилдан берилган овчилик гувоҳномаси бекор қилиниб, ТОЗ-34 русумли ов қуроли мусодара қилинган

Жабрланувчи, Н.Ш (аёл)нинг олган тан жароҳати юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, аёлда (соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келган) енгил тан жароҳати мавжудлиги кўрсатилган

Ҳозирги кунда ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан тўлиқ назоратга олиниб, Оҳангарон тумани ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 22:15 13.11.2025. Ўқилди: 802 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!