Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Қамчиқ довонида юк машинаси бошқарувни йўқотиб, хандаққа тушиб кетди

Қамчиқ довонида юк машинаси бошқарувни йўқотиб, хандаққа тушиб кетди

Бугун, 2 май куни соат 03:10 да А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтган қисмида "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган "SHACMAN" русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ (кювет) қисмига тушиб кетганлиги ва амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида "Қамчиқ" махсус-қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, қутқарув отряди айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида юк автомашинаси хандақдан олиб чиқилган.

Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ.

Киритилди: 17:30 02.05.2025. Ўқилди: 472 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!