Бугун 8 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қамчиқ довонида ёмғир-қор: ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш талаб этилмоқда

Қамчиқ довонида ёмғир-қор: ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш талаб этилмоқда

А373 «Тошкент–Оҳангарон–Ангрен–Қўқон–Шаҳрихон–Андижон» автойўлининг бир нечта участкаларда об-ҳаво кескин ўзгарди. 80—102 ҳамда 166—201 км ларда ёмғир, 102—166 км оралиғида эса қор ёғмоқда.

Ҳарорат —1°С, намлик 79%, шамол тезлиги 2–10 м/с, кўриш масофаси 500 метр атрофида.

«Қамчи-автойўл ИЙФК» ДМ томонидан йўл қопламасида сирпанишнинг олдини олиш мақсадида тун-кун қум-туз аралашмаси сепиш ва йўлларни қордан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Айни пайтда транспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.

Ташкилот ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитига мувофиқ равишда тезликни оширмаслик, ора масофани сақлаш ва барча хавфсизлик қоидаларига амал қилишни қатъий тавсия қилади.

Киритилди: Бугун 12:18. Ўқилди: 593 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!