Бугун 18 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Қамчиқ" довонида хандаққа тушиб кетган автомашина олиб чиқилди

"Қамчиқ" довонида хандаққа тушиб кетган автомашина олиб чиқилди

ФВВ қутқарувчилари томонидан "Қамчиқ" довонида хандаққа тушиб кетган автомашина олиб чиқилди.

Бугун, 16-июн куни соат 08:57 да А-373 "Тошкент-Ўш" автомобил йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтган қисмида "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган "Матиз" русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ (кювет) қисмига тушиб кетганлиги ва амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида "Қамчиқ" махсус-қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, қутқарув отряди айтилган манзилга зудлик билан етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобил хандақдан олиб чиқилган.

Автомобилда ҳайдовчи ва 2 нафар йўловчи бўлган. Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ.

Киритилди: 14:51 16.06.2025. Ўқилди: 433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!