Бугун 11 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Қамчибек Ташиев: "Бу қарор мен учун «кутилмаган» бўлди"

Қамчибек Ташиев: "Бу қарор мен учун «кутилмаган» бўлди"

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилган Қамчибек Ташиев бу қарор у учун «кутилмаган» бўлганини маълум қилди. Унинг мурожаати тарафдорлари томонидан ижтимоий тармоқларда эълон қилинди.

Ташиевнинг айтишича, у аввал ўтказилган жарроҳлик амалиётидан сўнг тиббий кўрикдан ўтиш учун президент рухсати билан хорижга чиққан ва лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорни кутмаган. Шу билан бирга, у ҳар қандай ҳолатда ҳам давлат раҳбари қарори ижро этилиши шартлигини таъкидлаган.

«Мен давлатимизга, халқимизга ва президентга ҳалол хизмат қилдим ва бундан фахрланаман. Афсуски, шахсий таркиб билан хайрлашиш имкони берилмади. МХДҚнинг ҳар бир ходимига миннатдорлик билдираман ва уларга муваффақият тилайман», дейилади мурожаатда.

Мурожаат якунида у фуқароларни қонунларга риоя қилишга, ноқонуний ҳаракатларга йўл қўймасликка ва мамлакатда тинчлик ҳамда барқарорликни сақлашга чақирган.

Киритилди: Бугун 12:10. Ўқилди: 1115 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!