Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қадимий, бетакрор, унутилмас: Туркиянинг ошпазлик мероси

Қадимий, бетакрор, унутилмас: Туркиянинг ошпазлик мероси

Маълумки, шу йилнинг 21-27-май кунлари соғлом, чиқиндисиз ва фойдали хусусиятга эга турк ошхонаси ҳафталиги бўлиб ўтди. Бу ҳақда darak.uz хабар берди.

Ушбу ҳафталикда Туркиянинг ошпазлик меросини кенг аудиторияга намойиш этиш билан бирга мамлакатнинг етакчи ошпазлари пиширган махсус таомлар ҳам тақдим қилинди.

Кеча Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасида ана шу ҳафталикнинг якуний босқичига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Туркия Республикаси Администрацияси ҳомийлигида ўтказилган ушбу тадбирда асрлар оша давом этиб келаётган турк анъанавий таомларининг тайёрланиш усуллари ва келиб чиқиш тарихи ҳақида сўз борди.

Тадбирда сўзга чиққан Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ўлған Бекар баъзи турк таомлари жудаям қадимий эканлиги ва бугунги кунда бошқа халқлар орасида турк таомларига бўлган қизиқиш кундан-кунга кучаяётганлиги ҳамда келгусида бу каби турк ошхоналарини бутун дунё бўйлаб тарғиб қилиш режалаштирилаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Қадимий, бетакрор, унутилмас: Туркиянинг ошпазлик мероси

Қадимий, бетакрор, унутилмас: Туркиянинг ошпазлик мероси

Тадбир сўнгида иштирокчилар мазали ва фойдали хусусиятларга бой бўлган турк таомларидан татиб кўришди.

Киритилди: 12:07 28.05.2022. Ўқилди: 3914 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!