Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Пхенянда Украинага қарши урушда қатнашган КХДР аскарлари шарафига ёдгорлик қурилиши бошланди

A A A
Пхенянда Украинага қарши урушда қатнашган КХДР аскарлари шарафига ёдгорлик қурилиши бошланди

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин “Жанговар жасоратлар мемориал музейи”га пойдевор қўйиш маросимидаги нутқида ўз мамлакати ва Россия ўртасидаги ҳарбий биродарлик “узлуксиз ривожланиб бориши”ни, Ғарб мамлакатларининг “ҳукмронлик ва зулм” даъволари бунга тўсиқ бўла олмаслигини айтди. Бу ҳақда КХДР давлат ахборот агентлиги хабар берди.

Ким, КХДР ва Россия ўртасидаги муносабатлар “ҳозирда тарихий чўққига кўтарилгани”ни қўшимча қилди.

"Пхенян доимо Москва билан бирга бўлади. Бизнинг дўстлигимиз ва бирлигимиз абадий давом этади", – деди Шимолий Корея етакчиси.

Маросимда маҳаллий ҳарбий амалдорлардан ташқари, Россиянинг Шимолий Кореядаги элчиси Александр Мацегора ҳам иштирок этди.

Маълумот учун, КХДР Россиядан иқтисодий ва ҳарбий-техник ёрдам эвазига урушга 10 мингдан ортиқ аскар жўнатган. Турли маълумотларга кўра, Россиянинг Украинага қарши ҳарбий ҳаракатлари давомида 2 минг нафаргача шимолий кореялик аскар ҳалок бўлган.

Киритилди: 13:50 24.10.2025. Ўқилди: 1281 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!