Пхенян Москвага ҳар қандай ёрдамни беришга тайёр ва буни биродарлик бурчи деб билади.
Бу ҳақда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин бугун Россия президенти Владимир Путин билан Пекиндаги учрашувда айтиб ўтди.
"Агар Москвага бирор кўмак керак бўлса, биз буни албатта бажарамиз. Буни биродарлик бурчимиз деб биламиз ва Россияга ёрдам бериш учун бор кучимизни ишга соламиз", — деди Ким Чен Ин.
Путин, шунингдек, Шимолий Корея ҳарбийлари Ким Чен Иннинг ташаббуси билан Курск вилоятидаги жанговар ҳаракатларда қатнашганини таъкидлади, дея хабар беради ТАСС.