Газетанинг текшируви Россия, Франция ва АҚШ президентларининг айрим хавфсизлик агентлари 125 миллион фойдаланувчига эга Strava фитнес иловасидан фойдаланишини аниқлади.
Le Monde журналистлари Путиннинг хавфсизлиги учун масъул бўлган ва Strava да очиқ аккаунтларга эга 6 ходимини аниқлаган. Уларнинг ҳаракатларини, шу жумладан профессионал саёҳатлар пайтида ҳам онлайн режимда кузатиш мумкин бўлган.