Бугун 21 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Путинга ён бериш Украина учун номақбул ва Европа учун ўз жонига қасд қилиш кабидир

Путинга ён бериш Украина учун номақбул ва Европа учун ўз жонига қасд қилиш кабидир

Зеленский тинчлик учун Путинга ён бермасликка чақирди.

Украина президентининг сўзларига кўра, Владимир Путинга ён бериш "Украина учун номақбул ва Европа учун ўз жонига қасд қилиш кабидир"

Зеленскийнинг таъкидлашича, адолатли тинчликка қандайдир Европа позициялари ёки Европа давлатининг мақоми билан савдо қилиш орқали эришиб бўлмайди.

"Тинчлик фақат кучлилар учун мукофотдир. Шунинг учун кучли Европанинг муқобили йўқ" – дея таъкидлади Украина президенти Будапештда бўлиб ўтган Европа сиёсий ҳамжамияти саммитидаги нутқида.

Зеленский, шунингдек, Россия Украинага қарши урушни унга кўпроқ ҳудуд керак бўлгани учун бошламаганлигига ишонишини билдирди.

"Путин глобал ҳокимиятга эга бўлишни истайди. Аввал Украина устидан назорат ўрнатишни, кейин эса, бир пайтлар совет ёки империя ҳукмронлиги даврида бўлгани каби, сизларнинг ҳаммангиз устидан назорат ўрнатишни хоҳларюйди", — деди Украина етакчиси.

Киритилди: 20:13 08.11.2024. Ўқилди: 1328 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!