Бугун 8 август, 2022 йил, душанба

O'ZB

Путин йил охиригача "дўст бўлмаган" мамлакатлар эгаларига Россия банклари акцияларини сотишни тақиқлаб қўйди

Путин йил охиригача "дўст бўлмаган" мамлакатлар эгаларига Россия банклари акцияларини сотишни тақиқлаб қўйди

Россия президенти Владимир Путин 2022 йил охиригача "дўст бўлмаган" мамлакатлардан келган шахсларга Россия банклари акциялари билан операцияларни амалга оширишни тақиқлади.

Тегишли фармон жума куни ҳуқуқий ахборотнинг расмий интернет порталида эълон қилинди.

Ҳукумат ва Марказий банк 10 кун ичида ушбу тақиқ қўлланиладиган Россия банклари рўйхатини тайёрлаши керак.

Шу билан бирга, фармондан келиб чиққан ҳолда, Россия Федерацияси Президенти махсус қарор билан акцияларни сотишга рухсат бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Киритилди: 17:04 05.08.2022. Ўқилди: 1243 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!