Путин қўпорувчилик ҳаракатлари учун умрбод қамоқ жазосини жорий этувчи қонунни имзолади, деб хабар бермоқда BBC.
Янги ҳужжатга кўра, қўпорувчилик билан боғлиқ жиноятлар учун жиноий жавобгарлик энди 14 ёшдан белгиланади. Вояга етмаганларни бундай ҳаракатларга жалб қилиш эса умрбод қамоқ жазосига олиб келади.
"Ўзгартиришлар қўпорувчилик жиноятлари учун жавобгарликни Россиянинг терроризм тўғрисидаги қонунчилигида кўзда тутилгани билан тенглаштиради: жиноий жавобгарлик 14 ёшдан бошланади, шартли жазолар чиқариб ташланади, энг кам жазо чегарасидан паст жазо қўлланилиши мумкин эмас ва жиноятчи жазонинг 75 фоизини ўтамагунча шартли равишда озод қилинмайди", дея хабар бермоқда BBC.