Россия президенти Владимир Путин хорижлик ҳамкорлар билан алоқалар учун очиқлигича қолмоқда ва Россия ҳеч қачон бу алоқаларни чеклаш ташаббуси билан чиқмаган. Бу ҳақда Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков айтиб ўтди.
Франция президенти Эммануэль Макрон 17 ноябрь куни Путин билан "контекст имкон берганда" музокаралар ўтказиш имкониятини истисно қилмаслигини айтди. Журналистларнинг Россия ва Франция етакчилари ўртасида бўлиши мумкин бўлган телефон суҳбати ҳақидаги саволига жавоб берар экан "Путин ўзининг барча алоқаларга очиқ экани ва ҳеч қандай тарзда Россия томони бу алоқаларни чеклаш ташаббускори бўлмагани ҳақидаги сўзларини бир неча бор такрорлаган. Шу боис, Франция томонида ёки бошқа мамлакатлар томонида гаплашиш истаги пайдо бўлиши биланоқ, улар буни амалга оширишлари мумкин" - деди Песков.