Россия президенти Владимир Путин венесуэлалик ҳамкасби Николас Мадуро билан телефон орқали мулоқот қилди.
Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати маълум қилди.
Путин Мадуро билан суҳбатида Венесуэла халқи билан бирдамлигини билдирди ва ўз ҳукумати сиёсатини қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.