Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Путин ва Трампнинг суҳбатидан сўнг Россия ўз дронларини уриб туширди

Путин ва Трампнинг суҳбатидан сўнг Россия ўз дронларини уриб туширди

Владимир Путин ва Дональд Трампнинг суҳбатидан сўнг Россия ўз дронларини уриб туширди.

Гап шундаки, икки президент суҳбатлашаётганда, Украина инфратузилма объектларини нишонга олган Россиянинг 7 та дрони аллақачон ҳавога кўтарилган эди.

Бош қўмондон топшириғидан сўнг, уларни зарарсизлантириш буюрилган. Дронлардан 6 тасини “Панцир” ҲҲМ тизими ва биттасини навбатчи қирувчи самолёт уриб туширган.

Киев режими эса президентлар суҳбатидан бир неча соат ўтиб, Кавсказская қишлоғидаги нефт қуйиш станциясига 3 та дрон билан ҳужум қилди. Битта цистерна ёниб кетди ва 1700 кв.м майдонда ёнғин содир бўлди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.

Киритилди: 16:25 19.03.2025. Ўқилди: 1288 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!