Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Токаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат чоғида Путин Токаевга Украина инқирозини ҳал этиш юзасидан Вашингтон билан олиб борилаётган мулоқот ҳақида маълумот берди. Хусусан, у яқинда АҚШ Президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф билан бўлиб ўтган учрашув натижалари ҳақида сўзлаб берди.
Қозоғистон Президенти Токаев ушбу маълумот учун миннатдорчилик изҳор этди ва тинч йўл билан ҳал этиш бўйича қадамларни қўллаб-қувватлашини билдирди.