Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған телефон орқали мулоқот қилди.
Бу ҳақда Туркия президенти маъмурияти маълум қилди, деб ёзади “Репорт” .
Хабар қилинишича, Владимир Путин туркиялик ҳамкасбини юбилей ва 70 ёшга тўлиши билан табриклаган. Россия раҳбари унга Москва ва Анқара муносабатларини ривожлантиришдаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди.