Россия президенти ўзининг журналистлар олдида қилган чиқишида Украина томонини ўзи бир томонлама эълон қилган “ўт очишни тўхтатиш режимини” бузганликда ва 9 май куни Москвага парадда қатнашиш учун келган давлат раҳбарларини қўрқитишга уринишда айблади.
Владимир Путиннинг бошқа баёнотлари:
◾️ Шимолий кореялик ҳарбийлар Курск вилоятида ниҳоятда профессионал ҳаракат қилишди, яхши тайёргарлик ва маҳорат кўрсатишди;
◾️ Курск вилоятини озод этишда иштирок этган КХДРдан келган қўмондонлар ва махсус кучлар аскарларига шахсан миннатдорчилик билдирганимдан мамнунман;
◾️ Биз Европа давлатлари билан муносабатларни тиклаш йўналишида ҳаракат қиляомиз;
◾️ Қатор Европа мамлакатлари ҳанузгача Россия билан қўпол оҳангда ва ултиматумлар билан гаплашишга уринишмоқда;
◾️ Россия бир неча бор ўт очишни тўхтатиш ташаббуси билан чиққан, аммо Киев энергетика объектларига ҳужумлар бўйича мораторийга риоя қилмаган, ҳаттоки Пасха сулҳига ҳам амал қилинмаган;
◾️ Киев ҳукумати ўт очишни тўхтатиш таклифига умуман жавоб бермади;
◾️ Ушбу 3 кунлик сулҳ давомида Украина томонидан Россия давлат чегарасига қасддан 5 маротаба ҳужум қилишга уриниш бўлди. Барча ҳужумлар ва Россия Федерацияси ҳудудига киришга уринишлар қайтарилди, душман катта йўқотишларга учради;
◾️ Туркиянинг Россия-Украина музокараларини ташкил қилишдаги муҳим ролини қайд этиш жоиз;
◾️ Тез орада Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан Украинада тинчликка эришиш масаласини муҳокама қиламан;
◾️ Россия Украина билан жиддий музокараларга тайёр, мақсад можаронинг асл сабабларини бартараф этиш;
◾️ Окоплар кавлаш билан тинчликка эришилмайди, бизга узоқ муддатли тинчлик зарур;
◾️ Украина билан музокаралар давомида ўт очишни тўхтатишга келишиш мумкинлигини истисно қилмайман;
◾️ Москванинг музокаралар бўйича таклифи ҳануз долзарб, сўз Киев ва унинг ҳомийларида;
◾️ Россия тинчлик йўлида воситачилик қилаётганларга, жумладан Трамп маъмуриятига ҳам миннатдорчилик билдиради.