Путин Украинада Трамп билан сулҳ бўйича музокаралар олиб боришга тайёр, аммо босиб олинган ҳудудлардан воз кечмайди.
Россия президенти АҚШнинг сайланган президенти билан ўт очишни тўхтатиш бўйича «муҳокамаларга очиқ», бироқ босиб олинган ҳудудларни беришга рози эмас, дея хабар бермоқда Reuters беш нафар россиялик расмийга таяниб. Уларга кўра, Кремль фронт чизиғи бўйлаб ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр. Шу билан бирга, босиб олинган Харков ва Николаев вилоятларининг янги чегараларини аниқ белгилаш билан кичик имтиёзларга эришиш мумкин, дейди агентликнинг беш нафар суҳбатдошидан иккитаси.
Reuters манбалари Украинанинг НАТОга аъзо бўлишдан бош тортишини тинчлик ўрнатишнинг муҳим шарти сифатида кўрсатмоқда - фақат шундай вазиятда Кремль Киев учун хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилишга тайёр. Москва шунингдек, Киевдан қуролли кучлари сонини қисқартиришни ва рус тилидан фойдаланиш ва ўрганишни ҳар қандай тарзда чеклашдан бош тортишни талаб қилмоқчи. Реутерснинг барча суҳбатдошлари ҳам Кремль аннекция қилинган Қримни қайтариш масаласини муҳокама қилишни истамаслигини тасдиқлади.