Бугун 2 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Путин Украина урушидаги мағлубият ўз ҳаётига хавф солишидан хавотирда

Путин Украина урушидаги мағлубият ўз ҳаётига хавф солишидан хавотирда

Путин Украина урушидаги мағлубият ўз ҳаётига хавф солишидан хавотирда — The Economist.

Владимир Путин Украинага қарши урушда ҳарбий кескинлик даражасини янада ошириш йўлини танлаган. Россия раҳбари фронтга қўшимча бир неча юз минг россияликни юборишга тайёрланмоқда. The Economist нашрининг Кремлдаги манбаларига таяниб хабар беришича, Путин мағлубият унинг ҳаётига хавф солишидан хавотирда.

"Мағлубиятга учрасак, улар мени осиб қўйишади", — деган президент Путин ўз ички доирасидаги учрашувлардан бирида.

Нашр манбасига кўра, Путин урушни ҳозирги суръатда давом эттиришдан манфаатдор эмас. Чунки Россия армияси бир неча йилдан бери фронтда ҳал қилувчи ютуққа, бошқача айтганда, бурилиш нуқтасига эриша олмаяпти.

"Инерцияга асосланган сценарийлар Кремл учун манфаатли эмас. Бундай ёндашув иқтисодий ресурслар ва сиёсий капиталнинг кескин сарфланишига олиб келмоқда", — деди Россия сиёсий элитаси аъзоларидан бири.

The Economist манбалари, шунингдек, Россия фронтга қўшимча 300–400 минг ҳарбийни юбориши мумкинлигини таъкидлаган. Эътиборлиси, бунинг учун янги сафарбарлик эълон қилиш шарт эмас. Чунки 2022 йил кузида эълон қилинган сафарбарлик тўғрисидаги фармон ҳануз ўз кучини йўқотмаган.

Нашрнинг ўз манабаларига таяниб ёзишича, Россия Украинани қўллаб-қувватлаётган давлатларга қарши гибрид амалиётларни жадаллаштириш орқали ҳарбий кескинлик даражасини янада кучайтириши мумкин. Худди шу вақтда Ғарб махсус хизматлари Россия Европанинг Киевни қурол-яроғ билан таъминлаётган заводларига ҳужумлар уюштиришидан хавотир билдирмоқда.

Бундан ташқари, Путин унинг сиёсатига қарши чиқаётганларга нисбатан босимларни кучайтиришини айтган. Бунга асосий сабаб сифатида мухолиф кайфиятдаги аҳоли президент ҳокимияти учун бевосита хавф ҳисобланиши эмас, балки у ўзининг кучли эканини намойиш этиши зарурлиги кўрсатилган. Газета суҳбатдошлардан бири Путин АҚШ Марказий разведка бошқармаси директорининг Москвага ташрифини ҳам заифлик сифатида қабул қилганини айтган.

Киритилди: 21:20 01.09.2026. Ўқилди: 748 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!