Бугун 21 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Путин Украина фуқароларини танлашга мажбур қилди – кетиш ёки итоат этиш?

Путин Украина фуқароларини танлашга мажбур қилди – кетиш ёки итоат этиш?

Россия президенти Владимир Путин фармон имзолади. Унга кўра, Россия Федерацияси ҳудудида қонуний асосда бўлмаган Украина фуқаролари мамлакатни ўз ихтиёри билан тарк этишлари ёки 2025 йил 10 сентябргача "РФдаги ҳуқуқий ҳолатини тартибга солишлари" лозим.

Мазкур ҳужжат ҳуқуқий ахборот расмий порталида эълон қилинди.

Ҳужжатда таъкидланишича, ушбу қоидалар миграцияни тартибга солиш чораларини такомиллаштириш доирасида жорий этилмоқда.

Шунингдек, фармондан ўзини мустақил деб эълон қилган ЛХР ва ДХР ҳудудларида, Запороже ва Херсон вилоятларининг босиб олинган қисмларида бўлган чет элликлар ва фуқаролиги йўқ шахслар юқумли касалликлар йўқлиги ва гиёҳванд моддалар истеъмол қилмаганлигини тасдиқлаш учун тиббий кўрикдан ўтишлари зарурлиги англашилади.

2022 йил июлда Путин бутун Украина аҳолисига Россия фуқаролигини соддалаштирилган тарзда олиш имкониятини кенгайтирувчи фармонни имзолади. Бундан олдин, 2019 йил июлда у ўзини ўзи эълон қилган ДНР ва ЛНР аҳолиси учун, 2022 йил майда эса Украинанинг босиб олинган Запороже ва Херсон вилоятлари аҳолиси учун Россия фуқаролигини олиш тартибини соддалаштирган эди.

Киритилди: 20:05 20.03.2025. Ўқилди: 2013 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!