Россия Президенти Владимир Путин Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга мамлакат Мудофаа вазирлиги архивидан унинг отаси – гвардия сержанти Кемел Тўқаевга тегишли бўлган мукофот варақасини топширди.
Ҳужжатга кўра, у Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига тавсия этилган. Бироқ бу унвон Кемел Тўқаевга берилмаган.
Полша ҳудудидаги жангларда кўрсатган жасорат ва қаҳрамонлиги учун Иккинчи даражали “Ватан уруши” ордени билан тақдирланган.