Бугун 26 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

"Бу автоперо... бу Байден" Доналд Трамп Си Жинпинни кулдирди

"Бу автоперо... бу Байден" Доналд Трамп Си Жинпинни кулдирди

АҚШ президенти Доналд Трамп Хитой раҳбари Си Жинпиннинг Оқ уйга ташрифи чоғида унга “Президентлар шон-шуҳрати аллеяси”да Жо Байденнинг сурати ўрнига автоперо расми жойлаштирилганини кўрсатиб, Си Жинпинни кулдирди.

Бу аллеядаги президент портрети йўқ ягона лавҳа бўлиб, Байденнинг сурати ўрнига автоматик имзо қўювчи қурилма (автоперо) расми ўрнатилган. Унинг остига “Уйқучи Жо” ва “Тарихдаги энг ёмон президент” деб ёзилган.

Трамп Байденни ҳужжатларни имзолашда автоперодан фойдаланишда айблаб келади. Таъкидлаш жоизки, автоперо бошқа президентлар томонидан ҳам қўлланилган. Улардан айримлари, жумладан Трампнинг ўзи ҳам, афв этиш ҳақидаги ҳужжатларга имзо қўйишда автоперо ишлатган.

Киритилди: 23:25 25.09.2026. Ўқилди: 435 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!