Венгрия Бош вазири Виктор Орбан яқинда Россия раҳбари Владимир Путин билан гаплашганини ва унинг сулҳ ёки тўлиқ тинчликни хоҳлаётганини маълум қилган.
Бу ҳақда у Германиянинг Axel Springer медиа гуруҳи бош директори Матиас Депфнерга берган интервьюсида айтиб ўтди.
«У сулҳ ёки тинчликни истайди. Чунки уруш – бу жуда катта нарх: минглаб қурбонлар, ўлим, оилаларнинг азоби. Славянлар – шафқатсиз жангчилар, улар бир-бирини ўлдиради. Буларнинг қиймати жуда катта. Иккинчидан, агар руслар мақсадларига эришса, урушни давом эттиришнинг маъноси қолмайди»
Орбаннинг сўзларига кўра, Украина инқирози яқин келажакда тугайди, чунки Россия раҳбари тинчлик ўрнатилишидан манфаатдор. Бош вазир НАТО давлатларини Москванинг ҳужумидан қўрқмасликка чақирди.