Бугун 30 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Путин тез орада Қозоғистонга бориш ниятида...

Путин тез орада Қозоғистонга бориш ниятида...

Россия президенти Владимир Путин тез орада Қозоғистонга бориш ниятида, бироқ аниқ сана ҳозирча номаълум. Бу ҳақда Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков ТАСС билан суҳбатда айтди.

Тахминларга кўра, Владимир Путин Қозоғистонга 27 ноябрь куни давлат ташрифи билан келиши мумкин. Бу ҳукуматлараро комиссия мажлиси материалларидан келиб чиқди. Ёзда президент Қосим-Жомарт Токаев ноябрь ойида Путинни Остонага Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти йиғилишига таклиф қилган эди.

Қозоғистон Халқаро жиноий суд олдидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олмаган, шунинг учун Путин Остонада ҳибсга олинмайди. Бироқ, Путин яқинда ИCC ваколатларини тан олган Мўғулистонга ташриф буюрганди.

Киритилди: Бугун 16:55. Ўқилди: 501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!