Бугун 27 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Путин тадбиркорларга Украинага қарши урушни “ихтиёрий равишда” молиялаштиришнии таклиф қилди

Путин тадбиркорларга Украинага қарши урушни “ихтиёрий равишда” молиялаштиришнии таклиф қилди

Россия президенти Владимир Путин йирик бизнес вакиллари билан ёпиқ учрашувда уларга Украинага қарши урушни молиялаштириш учун бюджетга ихтиёрий бадал киритишни таклиф қилди. Бу ҳақда 26 март, пайшанба куни The Bell нашри манбаларига таяниб хабар берди.

Владимир Путин ўз нутқини “уришамиз” ва “Донбасс чегараларигача борамиз” мазмунида ифодалаган. “Оғир даврда бизнесдан қўшимча маблағ жалб қилиш” ғояси “Роснефть” раҳбари Игор Сечинга тегишли.

The Bell маълумотларига кўра, Сечин бу ҳақда бир кун аввал Путинга йўллаган мактубида баён қилган. Маблағ жалб қилиш воситаси сифатида ҳарбий облигацияларни чиқариш таклиф этилган.

Айрим тадбиркорлар таклифни дарҳол қўллаб-қувватлаган. Хусусан, Сулаймон Керимов 100 миллиард рубл (1,2 млн доллар) ажратишга ваъда берган. Нашр ёзишича, исми очиқланмаган яна бир йирик тадбиркор ҳам Путин таклифини қўллаб-қувватлаган.

Киритилди: Бугун 15:05. Ўқилди: 437 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!