Россия президенти Владимир Путиннинг эълон қилинган фармонига кўра, аввалроқ молия вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Леонид Горнин мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари бўлди.
Анна Тсивилева ва Павел Фрадков ҳам мудофаа вазири ўринбосарлари этиб тайинланди.
Анна Тсивилева Энергетика вазирлиги раҳбари Сергей Тсивилевнинг рафиқаси бўлиб, у яқин вақтгача Кузбасс раҳбари лавозимини эгаллаб келган. Бундан ташқари, Тсивилева Украинадаги ҳарбий амалиётлар иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг раиси ва ОАВ хабарларига кўра , Владимир Путиннинг амакиваччаси.
Павел Фрадков собиқ ҳукумат раҳбари ва СВР директори Михаил Фрадковнинг ўғли. Павел Фрадков президент маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Олег Савелев мудофаа вазири ўринбосари – департамент аппарати бошлиғи этиб тайинланди.
Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Руслан Тсаликов ва вазир ўринбосарлари Николай Панков ва Татяна Шевтсова ишдан бўшатилди.
Май ойи ўрталарида Путин Сергей Шойгу ўрнига иқтисодчи Белоусовни Россия мудофаа вазири этиб тайинлади. Шу билан бирга, Шойгу Россия Хавфсизлик кенгаши котиби бўлди.